“Маликам энди қара” наҳотки, Сардор Раҳимхон бу таронани форс хонандалари ижодидан ўғирлаган?..

Сана: 20.04.2015 5471 қайноқ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонинг “Маликам энди қара” таронаси хит даражасига кўтарилиб, деярли барча мухлислар қалбидан жой олди. Мазкур қўшиқ қўшни давлатларда ҳам машҳурликка эришгани эса нафақат хонандани, балки бизни ҳам қувонтиради. Бизга маълум бўлишича, Сардор Раҳимхоннинг “Маликам энди қара” хит таронасини форс тилида ҳам тинглаганлар бормиш.

Наҳотки, Сардор Раҳимхон бу таронани форс хонандалари ижодидан ўғирлаган?.. Ана шундай фикрларга зудлик билан ойдинлик киритиш мақсадида хонанда билан боғланганимизда, ҳақиқатдан ҳам таронани тожикистоннинг таниқли санъаткорларидан бири Жонибек Муродов ҳам ижро этганини айтди. Бундан жуда мамнунлиги сезилган Сардор, Жонибек Муродов унинг яқин дўсти эканини тъкидлаб ўтди.

“Маликам энди қара” наҳотки, Сардор Раҳимхон бу таронани форс хонандалари ижодидан ўғирлаган?..

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, Жонибек Муродов қўшиқнинг сўзларини форс тилида ёзиб бериши учун Резо Рад исмли шоирга мурожаат этган, мусиқа ва аранжировкасини эса асл ҳолида қолдирган. Бироқ, қўшиқ Малика эмас, балки Нигина исмли қизга аталган ҳолда ижро этилган.

Севимли таронангиздан энди форс тилида ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.        

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol