Озодбек Назарбеков мухлисларни йиғлатди... "Айтиб бераман"

Сана: 20.04.2015 8071

7 апрелдан то 24 апрелга қадар юртимиздаги “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон ҳамда Қорақолпоғистон ҳалқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Ардоғимдасиз” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Ижодкорнинг 100% жонли равишда куйлаётганини, халқимизга бўлган ҳурмати, касбига бўлган садоқати сифатида баҳоласак бўлади. Концерт дастуридан ўрин олган бир-биридан ёқимли тароналар ташриф буюрувчиларни сеҳрлаб қўйди. Аммо барча тароналаридан ажралиб турувчи бу галги концерт дастуридан ўрин олган “Айтиб бераман” таронаси концерт залини кўз ёшларга тўлдирди десак янгилшмаймиз.

Озодбек Назарбеков мухлисларни йиғлатди... "Айтиб бераман"

 Бундан бир неча ой илгари барча янгиликлар ва интернет тармоғи орқали тарқалган Суриядаги адашган ўқнинг нишони бўлган боланинг жони узилиши олдидан операция столида: “Ҳаммангизни Аллоҳимга айтиб бераман”, – деган сўзлари бутун дунёни ларзага солганди. Мана шу сўзлардан таъсирланган,  ҳалқнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбеков “Айтиб бер” деб номланган қўшиқ куйлади. 

Озодбек Назарбеков мухлисларни йиғлатди... "Айтиб бераман"

Хабарларга кўра, мазкур қўшиқ Озодбек Назарбековнинг 24 апрелга қадар давом этадиган концерти бошланишига икки кун қолганида тайёр бўлган. 

“Энг кўп қарсак ва олқиш олган, мухлисларни йиғлатган қўшиқ шу бўлди. Албатта ташриф буюрганларнинг кўнглидан яна бир бор тинчлик учун шукроналик, бугунги фаровон ҳаётимиз учун ҳамду санолар ҳисси ўтди”.

Озодбек Назарбеков мухлисларни йиғлатди... "Айтиб бераман"

“Юртимизни бало қазолардан асрайлик, бунақа бало офатлар бизни юртимизга асло соя солмасин. Бунинг учун эса ҳар биримиз масъулмиз. Мана шу фаровон ҳаётни қадрига етайлик.  Мазкур концерт дастурида янграган ва кўпгина шов шувларга айланган “Айтиб бераман” таронасини сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol