Ҳайрия тадбири

Сана: 08.05.2015 5320

Болажонларнинг юзидаги табассум, қалбидаги олам-олам орзулар ва келажакка бўлган умид ҳеч қачон сўнмасин!

Ана шундай тилаклар билан бошланган бугунги ҳайрия тадбири пойтахтимизда жойлашган Гематология институти касалхонасида бўлиб ўтди. Айтиб ўтиш жоиз, мазкур касалхонада лейкоз (оққон) касаллиги билан оғриган, турли вилоятларидан бўлган бемор болалар келажакка умид қилиб, ана шу касаллик билан курашиб, даволанишмоқда. 

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

Бугунги кунда лейкоз деб номланган оғир касалликни бошдан кечириб, соғайиб кетганлар сони ортиб бораётгани эса барчамизни қувонтиради. Улардан бир нечтаси айни кунда соғлом ҳаётга қайтган. Аммо, бу касалликнинг даволаниш жараёнлари узоқ вақт давом этиб, катта маблағни ҳам талаб этади. Бундай ҳолларда бемор болаларнинг ота-оналари тушкунликка тушмасдан иродали ва сабр-тоқатли бўлиб, эртанги кунга умидни сўндирмасликлари лозим.

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

Мазкур касалхонада даволанаётган болаларга, уларнинг кўзлари қувонч, қалблари шодликка тўлиши учун бугунги ҳайрия тадбири уюштирилди. Мазкур тадбир ташкилотчиларидан бўлган Отабек Маҳкамов дастурда бошловчилик вазифасини бажариб болажонларга қувонч улашиш истагида келган меҳмонларни улар билан таништирди. Тадбирда “Шуҳрат” медали соҳиби, ўзбек роботи иҳтирочиси Олимжон Тўйчиев ҳам иштирок этиб, ўзи яратган роботлари ҳаракатларини болаларга намойиш этди.

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

Санъаткорлардан Абдумалик Тотли, Осиё, Гулноза, Ойбек ва Нигора, Масрур Усмонов, Шаҳруз, Ёқуббек Қудратов, Дилдора Олимжонова, Диёрбек Маҳкамов, Шаҳбозбек Эназаров ва “Шарқ” вокал чолғу ансамбли ўз куй-қўшиқлари билан болаларга шодлик улашишди. Шунингдек, бугунги кунда таниқли бўлган шоирлардан Аҳад Қаюм ўз шеърларини ўқиб, дилларга ҳушнудлик бағишлади. 

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

Умид билан, дардига шифо сўраб ётган болажонларга яқинларидан ташқари мутлако бегона бўлган инсонларнинг ҳам қўллаб-қувватлаши қалбларига илинж бағишлайди. Бу борада беморларга беминнат ўз ёрдамларини аямаётган, дори-дармон томонлама кўмак бераётган ҳамюртларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай инсонларнинг сони тобора ортиб бораверсин деймиз.

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

Самимий ва беғубор тилаклар билан бемор болаларни ҳаётга қайтариш йўлида ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар бугунги ҳайрия тадбирининг асосий иштирокчиларидир. Исм шарифларини ошкор этишимизни лозим кўрмаган бир қатор қалби пок инсонлар бор эканки, тез орада бу касалхонада даволанаётганлар сони камайиб боради.

Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 Ҳайрия тадбири

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol