"Куйла ёшлигим" лойиҳаси давом этмоқда
Сана: 15.04.2015
4064
Ёшлар ва маданият ва санъат маркази томонидан ташкиллаштирилган "Куйла ёшлигим" телевизион лойиҳасининг Тошкент шаҳар ва вилояти босқичи давом этмоқда.
Куни кеча лойиҳанинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридан танловда истеъдодини намоён этиб, ўз имкониятини синаб кўришни истаган ёшлар иштирок этишди.
Жами 125 нафар қатнашчи жаҳон ва ўзбек эстрада қўшиқларини ижро этиб, ҳайъат аъзолари томонидан саралаб олинди. Мазкур лойиҳадан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.