''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда
Ҳар бир ижодкорда халқ меҳрини қозониш истаги устун бўлади, бу эса катта масъулиятли вазифадир. ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли ижоди хам оз фурсат ичида кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой олиб бормоқда. Бу борада ижодий жамоа тиним билмай янги ижод намуналари яратиш билан банд. Куни кеча ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли навбатдаги янги таронаси учун видеоклип суратга олиш ишларини якунлади.
Тез кунда премьера этилиши кутилаётган янги қўшиқнинг номи сир тутилаётгани бизни қизиқтириб қуйди. Тарона ва клипни бир кунда мухлисларига тақдим этишни истаган ижодкорлар ҳозирча тасвирга олиш жараёнлари ҳақида маълумот беришди.
Видеоклипга бошчилик қилган Баҳодир Қосимов бундан аввал анчагина клипларда монтаж устаси вазифасини бажарган бўлиб, бу унинг илк режиссёрлик иши экан. Операторлик вазифасини эса Аваз Тиллаев амалга оширди.
Трек йўналишида яратилаётган клип учун жон куйдирган ижодкорлар, яъни либослар буйича рассом Алеся Гусейнова, имижд устида Рената Искандарова ҳамда рақс бўйича Нариман Грегорян ишлади.
''Ayyom'' вокал чолғу ансамблидан тез кунларда кайфиятни кўтарувчи, жушқин тарона ва унга ишланган видеомаҳсулот премьерасини ўтказиб юборманг.