Нилуфар Усмоновадан баҳорий таронани қарши олинг!
Баҳор - фасллар келинчаги. Кўклам мавсуми кириб келиши билан табиат уйғониб, нафақат атроф, балки инсонлар қалби ҳам гўзаллашади.
Бу фаслни тараннум этмаган санъаткор бўлмаса керак. Сабаби гўзал туйғуларни ўзида мужассамлаштирган баҳор кириб келиши барчамиз учун ҳақиқий айёмга айланади.
Бир неча ймллик самарали ижоди билан халқ назарида бўлган хонанда Нилуфар Усмонова ҳам ижодидаги уйғониш фаслига аталган таронани тақдим этмоқда! Ҳамиша қалби баҳор бўлган шўх ва шаддод хонанда Нилуфар Усмонова янги қўшиғи ила қалбларга баҳорий кайфият улашиш истагида.
Сўнгги вақтда Нилуфар Усмонова Шуҳрат Нуралиев билан ижод қилаётганини унинг мухлислари яхши билишади. Бу сафар ҳам хонанда Шуҳрат Нуралиев билан ҳамкорлик қилди. Янги "Хуш келдинг баҳор" номли қўшиқнинг матни айнан шу ижодкорга тегишли. Мусиқасини эса Малика Ваҳобова басталаган бу қўшиқни сайтимиз орқали тинглаб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.