“Яна ошиқман”... Самир кимга ошиқ...премьера

Сана: 18.03.2015 5254

Шоу-бизнес оламига бир неча йил илгари ўзининг шарқона йўналишдаги ижоди билан қадам қўйган хонанда Самир, кетма-кет янги тароналари ва видеоклиплари билан ўз мухлислари аудиториясига эга бўлиб бораётганди. Аммо, бироз муддат санъат оламида кўринмай қолган хонанда эндиликда ижодини давом эттирмайди, деган фикрлар ҳам тарқалганди.

Бугун ана шундай миш-мишлар бекор экани, Самир санъатни тарк этмагани ва яна қизғин ижодга қайтганини маълум қилди. “Ўзбегим таронаси” радиосида хонанданинг энг сўнгги яратган қўшиғининг премьераси юўлиб ўтди. Сўзи Баҳодир Низомовга, мусиқа ва аранжировкаси Умид Обидовга тегишли бўлган “Яна ошиқман” номли тарона хонанданинг ижодидан муҳим ўрин эгаллагани ва бу қўшиқ кейинги тақдим этиладиган тароналар дебочаси, эканини таъкидлади.

 “Яна ошиқман”... Самир кимга ошиқ...премьера

Мазкур тарона учун видеоклип яратилиши ҳозирча номаълум бўлса-да, тез кунда хонанда янги ижодий ишлари билан мухлисларини ҳушнуд этишини айтиб ўтди. Марҳамат янги қўшиқни тингланг ва баҳра олинг.       

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol