“УММОН” ГУРУҲИ КИМГА, НИМАНИ ЭСЛАТМОҚДА?

Сана: 08.05.2014 6174

Ўтган галги хабарларимизда маълум қилганимиздек, “Уммон” гуруҳи янги таронани ва ниҳоят сайтимизда биринчилардан бўлиб тақдим этмоқда.

“Эслаб қол” деб номланган янги қўшиқ реп йўналишида гуруҳ йигитлари томонидан маҳорат билан ижро этилган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу галги таронада гуруҳ аъзоси Зоҳид Рихсиев ижро усулин тубдан ўзгартирган. Янгича йўналиш ва куйлаш усули сизни ҳам қизиқтириши аниқ. “Эслаб қол” таронасининг матни, мусиқаси ва ғояси Зоҳидга тегишли. Мазкур композиция икки ҳафта мобайнида тайёр ҳолатга келган.

“УММОН” ГУРУҲИ КИМГА, НИМАНИ ЭСЛАТМОҚДА?

 

Шу кунларда гуруҳ йигитлари вилоят бўйлаб турли концерт дастурлари ва тадбирларда фаол иштирок этиш билан бирга янги қўшиқ яратиш ва унга клип суратга олиш ишлари билан ҳам банд. Номи сир тутилаётган янги шўх тарона яқин кунларда тайёр ҳолатга келади. Ҳамда экслюзив тарзда унга ишланган клип ҳам. Демак, “Уммон” гуруҳидан тез кунларда премераларни қарши оласиз.

“УММОН” ГУРУҲИ КИМГА, НИМАНИ ЭСЛАТМОҚДА?

Ҳозирча эса “Эслаб қол” таронасини тинглаб унга ўзингиз баҳо беринг. Қизиқ, гуруҳ йигитлари “Эслаб қол” дея кимга ва нимага айтаётган экан?! Марҳамат, қўшиқни тинглаб бунга ўзингиз амин бўлинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol