“Ёр бўламан” Моҳим ижросида
Эндигина санъат оламига қадам босган ёш, истеъдодли хонанда Моҳим бир неча ҳафта аввал “Ўзбегим таронаси” радиосида “Биринчи ёр” номли таронасини илк бор тингловчиларга тақдим этган эди.
Мана энди айнан шу қўшиққа клип ҳам суратга олинди. Оқликка йўғрилган табиат бағрида муҳаббат изҳори, сеҳрли нигоҳлар, ошиқлар висол онларини, рашктуйғусини Дилмурод Агзамов ғояси ва режиссёрлигида тасвирга туширилган мазкур клипда томоша қилишингиз мумкин. Моҳимнинг ушбу видеоклипининг премеьрасидан тез кунда popcorn.uz сайтида баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Шунингдек, хонанда яқин кунларда янги “Ёр бўламан” номли қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиосида тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Мусиқаси ва аранжировкаси Азиз Абдуллаев томонидан тайёрланган, ғоя Дониёр Агзамовники. Биринчилардан бўлиб тинглашни истасангиз ФМ 101 тўлқинига созланинг. Шунингдек, баҳо бериш имкониятини қўлдан бой берманг.
Ҳозирги кунда Моҳим ҳар ҳафта янги тароналар яратяпти. “Ҳаёл”, “Сени деб”, “Ёрнинг алами” ва Навруз байрамига бағишлаб “Атлас кўйлак” номли қўшиқларини кетма-кет равишда тингловчилар эътиборига ҳавола этилади.
Ёш ижодкор келгуси режалари билан ҳам ўртоқлашди. Шу йилнинг Март ойида Европа давлатларидан бирида ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тараддуд кўряпти. Ижодкорга ижодий парвозларни тилаймиз.