Моҳимнинг янги клипи тайёр

Сана: 06.03.2014 3568

Шоу-бизнес оламига дадил қадамлар билан кириб келаётган Моҳим яқинда янги тарона ва клип тайёрлаётгани ҳақида хабар қилгандик. 

"Ёр бўлай" дея ном олган қўшиқ клипи тайёр ҳолга келди ва сайтимиз орқали премьера қилинмоқда. Режиссёр Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинган видеоклипда дардли ва аламли муҳаббат ҳақидаги сюжет гувоҳига айланасиз. Тарона сокин руҳда ёзилган. Гўзал туйғу - муҳаббат ҳақидаги видеоклипда нигоҳлар гўёки сўзлайди. Яхшиси клипни ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг. 

Моҳим ижодида яна бир янгилик. Баҳор фаслининг гўзал байрами бўлмиш Наврўз айёми учун Моҳим "Атлас кўйлак" номли таронани тайёрлади. Умумхалқ байрамларида унинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Таронадан эса айёмда бўлишингиз мумкин бўлади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol