“КАТТА ОДАМ” фильми учун кутилмаган саундтрек
Ёш ижодкорлар жамоасидан янгича йўналишдаги кинокомедия дея эътироф этилаётган «Катта одам» фильми тез кунда экран юзини кўрса ажабмас. Постановкачи режиссёр Лазиз Ашуралиев, ижрочи продюсер Иброҳим Нурмуҳаммедов ҳамкорлигидаги фильмнинг ҳозирда монтаж ишлари якунланиб, дубляж жараёнлари олиб борилмоқда. Аввалги хабарда фильм воқеалари сир тутилган эди. Бу сафар сизларни ана шу сирнинг бир қисмидан огоҳ этамиз.
Воқеалар бир оиладаги ота-она ва фарзанд муносабатларини комик тарзда очиб беришга қаратилиб, унда бола тарбияси, унинг хаёлий ва реал ҳаётдаги қарашлари, ота-онанинг унга эътибори каби мавзулар ёритилади.
Яна бир янгилик! Маълум бўлишича, фильм учун махсус саундтрек куйланиши ҳам режалаштирилган экан. Аммо бу саундтрекни ким ижро этиши барчани қизиқтирмоқда. Келинг, бир тахмин қилиб кўрамиз. Балки уни Муҳаммадисо Абдулхаиров билан Зуҳра Солиева ижро этар ёки эстрадамиз юлдузларидан бири куйлар... Бу ҳақда билишни истайсизми, унда бизни кузатиб боринг.