Рустам Саъдиев янги сериалга қўл урди

Сана: 25.02.2021 706

Рустам Саъдиев янги сериалга қўл урди

Маҳоратли кинорежиссёр Рустам Саъдиев янги лойиҳага қўл урди. Криминал драма жанридаги янги кўп қисмли фильм номи “Бой ва Новвой”. Мазкур сериал ҳақида режиссёрнинг ўзи шундай дейди:

-Бу фильм миллий сериал сегментида томошабин учун янгилик бўлади. Албатта, ““Барон 2” қачон?”-деган савол туғилади. Бунга ҳам жавоб бераман. “Барон 2” фильми мени режиссёр сифатида асосий  устувор фильмим ҳисобланади. Россия давлатининг 3 шаҳрида, март ойининг охирларида давомий эпизодлари суратга олиниши режалаштирилган. 8-9 ой пандемия сабаб кутиб ўтирдик ва орада бир ажойиб 2 та фаслдан, ҳар бир фасли 20 қисмдан иборат сериал сценарийси туғилди. Шуни параллел равишда биринчи фаслини ҳаракатини бошлаб юбордик. Бу бошқа сериалларга ўхшамаган эксперимент фильм.

Маълумотларга қараганда, бу кўп қисмли фильмда Жавоҳир Зокиров, Дурдона Қурбонова, Маъруфхон Муҳаммедов, Сардор Ахроров ва бошқалар иштирок этишади. Рустам Саъдиевнинг ҳар бир фильми томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Навбатдагиси ҳам кино шинавандаларини қувонтирса ажаб эмас.

Янгиликларимиз шулардан иборат эди. Бизни кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol