Ўз ёрини Қўқондан излаган Канизадан тарона премьераси

Сана: 04.03.2015 5736

Шоу-бизнес оламида ўзига хос имижди билан кўпчиликнинг эътиборини тортган, ноанъанавий кўринишлардан чўчимайдиган Каниза янги қўшиқ яратгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ана шу янги тарона кенг оммага ҳавола этилди. “Мани ёрим Қўқонда” деб номланувчи композициянинг яратилиши Канизанинг ҳаётидаги муҳим ўзгариш сабабли экани ҳақида ҳали кўпчилик хабар топмаган.

Аммо, Канизанинг содиқ мухлисларининг кузатувлари натижалари билан танишадиган бўлсак, хонанда бу қўшиқни бежизга куйламаган экан. Бу ҳақда тез кунда хонанданинг ўзи сирларни ошкор этди.

Ўз ёрини Қўқондан излаган Канизадан тарона премьераси

Каниза:

Авваламбор ўзим Қўқонлик бўлганим учун ва болалаик даврим айнан ўша ерда ўтгани сабаб шу таронани куйлашни ният қилдим. Бундан ташқари Ўзбекистон xалқ артисти Турсуной Мамедованинг ижодларини ҳурмат қиламан. Бу инсон нафақат санъаткор балки саҳнадаги ҳар бир яратган мураккаб образларининг энг нозик қирраларини, ички кечинмаларини томошабинга таъсирли қилиб тасвирлай олган эл суйган актриса ҳамдир. Шунингдек  у xалқ қўшиқлари, лапар ва термаларни ўз доираси жўрлигида айтишда етакчи ижрочилардан бўлган. “Ишқингни авайла”, “Лайломисан сан”, “Дилда ишқинг” ва албатта "Мани ёрим қўқонда"  каби ашулалари билан танилган. Яхши ният билан Турсуной Мамедованинг  айтган, репертуарларидаги энг чиройли тароналардан бирини танладим ва куйладим. Умид қиламанки қайта жонланган тарона мухлисларимнинг кўнглидан албатта жой олади. Аранжировкани эса Жамшид Гаффаров амалга оширган.

Ўз ёрини Қўқондан излаган Канизадан тарона премьераси

Янги қўшиқ миллий руҳда ижро этилган бўлиб, радиотингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Канизани доим антиқа имижда кўрганлар мазкур таронани тинглаб, хонандани миллий либосларда тасаввур этишган бўлса ажабмас. Марҳамат сайтимиздан ўрин олган Канизанинг навбатдаги ижод маҳсулидан баҳра олинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol