“LADIES SHOW” ... АЁЛЛАР ҲАЖВИЙ ШОУ ДАСТУРИНИНГ ИЛК НАМОЙИШИ
Бир неча кун аввал Instagram ижтимоий тармоғи орқали кўпчиликнинг эътиборини тортган “Ladies show” “Энг гўзал табассум соҳибалари учун!” шиори остидаги аёллар ҳажвий шоу дастури ҳақида ҳабар берган эдик. Бугун эса айни шу дастурнинг томошабинига айландик. ART centre томонидан UZTE Бош ҳомийлигида Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий лойиҳаси ўтказилиб унда, элимиз ардоғидаги севимли ва истеъдодли киноактрисалар, хонандалар саралаб олинди ва улар иштирокида бугунги ҳақиқий маънодаги Шоу ташриф буюрган меҳмонларни кўнглини чоғ айлади десак ҳато бўлмайди.
Ҳар бир саҳна кўринишида ижодкорларнинг ҳақиқий меҳнатлари кўринди, танланган ҳар бир мавзу чегарадан чиқмаган ҳолда ҳам кулгули ҳам ўгит бўла олади. Қисқасини айтганда , бугунги ижодкор қизлар жамоаси аёл қайси соҳа вакиласи бўлмасин унинг жамиятда мустаҳкам ўрни борлигини янада исботлаб беришди.
Лойиҳада Шаҳзода Матчонова, Наргиза Абдуллаева, Севара Солиева, Муножот Алимбаева, Наргиза Салмонова, Азиза Низамова, Анжелла, Замира Бешимова каби 15 нафар таниқли актрисалар ва эстрадамиз юлдузлари иштирок этишди.
Мазкур лойиҳанинг муаллифлари Абдумалик Юнусов, Замира Бешимова, Ҳикматилла Пиржоновлар. Айтиб ўтиш лозим“Ladies show” дастури мунтазам равишда ҳар ойда ўтказилади. Илк эфир вақти эса 8 март куни MY 5 канали орқали гўзал аёлларга туҳфа қилинади.