"Диёр" гуруҳи мухлислар учун кутилмаган туҳфа тайёрламоқда
Бугунги кунда ёшлар, қолаверса, катталар ўртасида ҳам тобора оммалашиб боратган "Диёр" гуруҳи самарали меҳнат қилмоқда. Яқинда гуруҳ солистларидан бири ўзгартирилиб, гуруҳ ижодида бурилиш ясагани ҳақда маълум қилинганди.
Куни кеча уларнинг янги тароналарига клип суратга олиш ишлари олиб борилди. Янги аъзо билан куйланган биринчи тарона "Омон ёр" дея аталиб, шўх ва рақсбоп оҳангда ёзилган.
Қўшиқнинг тайёрлашда "Диёр" гуруҳи истеъдодли ижодкорлар ва хонандалар Сарвар ва Комилга мурожаат қилишди. Шу тарзда тайёрланган қўшиқ ҳали бирор бир радиода ёки телевидение орқали тақдим этилмаган. Демак, тез кунларда "Диёр" гуруҳидан янги тарона билан биргаликда янги клип ҳам намойиш этилади.
Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод маркази"да олиб борилаган тасвирга олиш ишларида нақд 60 нафар ҳодимлар, актёр ва актрисалар иштирок этишган.
Ижодкорларнинг маъмури бизга маълум қилишича, бу клип гуруҳ фаолиятидаги мутлақо ўзгача жанрдаги видеомаҳсулот бўлади. Режиссёр ва клипмейкер Шуҳрат Мавлонов томонидан олиб борилган суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Клип ва қўшиқ эса бир вақтнинг ўзида бир неча кундан сўнг мухислар учун тақдим этилади. Премьера жараёнида шахсан "Диёр" гуруҳи аъзолари "Ўзбегим Таогнаси" радиосига ташриф буюришлари кутилмоқда. Бу суҳбатни ўтказиб юборманг!