Канизадан узоқ кутилган қайнопалар учун махсус “Кетаман” тарона премьераси
Бошқалардан ажралиб турувчи танлаган ижод йўли, ҳар доим ҳар ҳил кўринишдаги оригинал имиджлари билан бугунги кунда кўпгина шов шувларга сабаб бўлаётган истеъдодли ижодкор Каниза нима бўлишидан қатъий назар ўз мухлислари эътиборидан четда қолмайди. Барчага таниш бўлган ва хит даражасига кўтарилган, сериал тарзида давом этиб келаётган мусиқий композицияларининг учинчи қисми, яъни қайнопалар ҳақидаги “Кетаман” таронаси бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида илк бор жаранг сочди.
"Холаси, аммаси, тоғаси, амакиси-ю поччаси" ҳақидаги хит тароналари қаторига қўшилган янги қўшиқ ҳам тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Ҳар бир ижод маҳсули устида катта меҳнат қилаётган хонанда мазкур таронани яратишда аранжировкани Жамшид Гафаров, ғоя ва матн муаллифи Нурбек Расулов билан ҳамкорлик қилган.
Шоу-бизнесда ажойиб сериал тарзда ҳали бу даражада қўшиқлар кетма-кетлиги давомий бўлмаганини ҳисобга олсак, Канизанинг янги таронаси ҳам аввалгилари каби хит даражасига кўтарилади, дея айта оламиз. Мазкур қўшиқ учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Ўйлаймизки, мавзу жиҳатидан антиқа қўшиқ учун ажойиб сюжетли клип яратилади.
Янги таронани тинглаб, баҳра олинг ва Канизанинг ижоди ҳақидаги маълумотлардан биринчилардан бўлиб бизнинг сайтимиз орқали хабарбор бўлиб боринг.