Оҳунжон Мадалиевнинг фарзанди Қиличбек отасига муносиб издош бўлмоқда
Халқимизда “От ўрнини той босади” деган мақол бежизга айтилмаган. Зеро, ўзбек санъатида ўзининг ёрқин ижодини мерос қолдирган марҳум санъаткор Оҳунжон Мадалиевнинг фарзанди Қиличбек ҳам ўз санъати билан отасига муносиб издош бўлмоқда. Буни унинг ижодидаги ютуқлар ва мухлисларининг эътиборидан билиш мумкин.
Бугун 4 февраль куни “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида хонанданинг “Раъно” номли қўшиғи илк бора эфирга узатилди. Кўпгина қўшиқлар матни муаллифи Аҳад Қаюм шеъри асосида яратилган мазкур тарона учун Қиличбек Мадалиевнинг ўзи куй басталаган.
Мазкур қўшиқ деярли барча тингловчиларнинг эътиборини тортди, радионинг смс марказига кетма-кет келган хабарларда билдирилган яхши фикрлар бунинг далили бўла олади. Мазкур қўшиқни сайтимиз орқали ҳам тинглашингиз мумкин, марҳамат сиз ҳам фикрларингизни билдиринг.