Ойбек ва Нигорадан “Омон-омон” ремикс премьера

Сана: 02.02.2015 3337

Ижодидаги ҳар бир дуэти мухлислар эътиборини жалб этадиган Ойбек ва Нигорадан яна бир туҳфани қарши олинг. Бугун FM 101.0 тўлқинида мазкур жуфтлик ижросидаги тарона премьераси бўлиб ўтди. Аслида, бироз муддат илгари Ойбек ижро этган “Омон-омон” номли қўшиқни тинглаганлар, нима учун Нигора билан бирга куйламаганлар, дея ҳайрон бўлишган ва турли фикрлар тарқалганди.

Аммо, уларнинг кейинги ижодларини кузатиб, бундай миш-мишларга асос йўқлиги маълум бўлди.

Ойбек ва Нигорадан “Омон-омон” ремикс премьера

Бугун ана шу “Омон-омон” таронасининг ремикс варианти тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди. Мухлислари фикрини инобатга олиб, бу сафар уни дуэт тарзида ижро этишди.

Ойбек ва Нигорадан “Омон-омон” ремикс премьера

“Омон-омон” таронасининг сўзи ва мусиқаси муаллифи Ойбек Алимовнинг ўзи, қўшиқнинг янги аранжирокасини эса Шерзод Мардиев яратган. Айни дамда Ойбек ва Нигоранинг энг яқин ҳамкори сифатида ижод қилаётган Шерзод улар учун яна янги қўшиқлар яратиш билан банд. Радиотингловчиларга манзур келган бу тарона ўйлаймизки сизга ҳам маъқул келади, марҳамат тинглаб баҳо беринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol