Масрур Усмонов “Онажон” тарона ва клип премьераси

Сана: 13.05.2015 4687 қайноқ

Хушовоз хонанда Масрур Усмонов яқин кунларда янги видеоклипни ўз мухлисларига армуғон этиш ниятида экани ҳақида хабар бериб, клип суратга олиш жараёнларидан фоторепортаж тақдим этгандик. Сайтимиз орқали ана шу маълумотдан хабардор бўлганлар биз билан боғланиб, видеоклип қачон сайтга жойлашишини сўрашди. Ўйлашимизча, Масрур Усмоновнинг мухлиси бўлганлар бу видеомаҳсулотни узоқ кутишди. Бугун эса уларга ҳурсандчилик улашишимиз мумкин. Сабабики, айнан бугун “Онажон” номли янги таронанинг премьераси “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтди ва унга ишланган клип сайтимиз орқали премьера сифатида тақдим этилмоқда.

Масрур Усмонов “Онажон” тарона ва клип премьераси

 Масрур Усмонов “Онажон” тарона ва клип премьераси

Таъкидлаб ўтишимиз лозим, “Онажон” номли таронанинг сўзи, мусиқаси, ҳатто аранжировкасини ҳам Масрур Усмоновнинг ўзи яратган. Видеоклип суратга олинишида эса Жонрид Сагдиев режиссёрлик вазифасини бажарган. Клипда таниқли актёрлар ансамблини кўришингиз мумкин. Саида Раметова, Зуҳра Солиева, Дилшод Мирзамуродовлар билан бирга Мафтуна Саидхалилова ҳам иштирок этган.

Масрур Усмонов “Онажон” тарона ва клип премьераси

 Масрур Усмонов “Онажон” тарона ва клип премьераси

 Оналарни тараннум этувчи қўшиқ сизга ҳам манзур бўлишига ишонамиз ва янги видеони томоша қилишга таклиф этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol