Шахзода ва Теддидан дуэт?

Сана: 04.12.2013 6922

Шахзода ва Теддидан дуэт?Бугунги кунда деярли барча instagram, twitter, facebook ижтимоий тармоқларидан рўйхатдан ўтган. Бу ижтимоий тармоқларда шоу-бизнеснинг машҳур вакиллари ҳам рўйхатдан ўтишган ва кўпчилик уларни доимий кузатиб боради.

Яқинда мафтункор хонанда, “Шухрат” ордени соҳибаси Шаҳзода instagram ва twitter ижтимоий тармоқларига Teddy айиқ юмшоқ ўйинчоғи суратини жойлаштирди. Шаҳзода фотосуратга изоҳ сифатида “Скоро” дея ёзган. Бу сўздан кейин барчанинг қизиқиши янада ортиши табиийдир. Буни суратга қолдирилган кўплаб изоҳлардан ҳам билиш мумкин. Ҳонанданинг мухлислари турли тахминларни билдираётган бўлса-да, Аслида бу Teddy айиқ қандайдир ҳодисанинг белгисими? Кўплаб мухлислар асосан буни янги клип суратга олининши билан боғлашмоқда. Шунингдек, баъзилар бу суратни Шаҳзоданинг яқинда туғилган жажжи Халид ўғлининг суратини қўйиши белгиси дейишмоқда. Балки Шаҳзода янги фотосессия уюштиргандир? Ана шундай тахминий изоҳлар ҳам қолдирилган.

Айни вақтда Шаҳзоданинг ушбу суратига турли изоҳлар келиб тушишда давом этмоқда. Аслида сурат ниманинг белгиси? Бу саволга жавобни биринчи бўлиб www.popcorn.uz сайти орқали тез кунда билиб оласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol