Суръат Исломов эндиликда якка ўзи ижод қилишни мақсад қилди
Ёш ва истеъдодли гуруҳлар ичида мунтазам ижод қилиб муҳлислар эътиборига тушаётганлар талайгина. Шулар қаторидан муносиб жой эгаллаган “Фоний” гуруҳи вакили Суръат Исломов эндиликда якка ўзи ижод қилишни мақсад қилди. Бугунги кунда ҳонанда ўз тингловчилари учун янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклип устида бош қотирмоқда.
Қўшиқ номи “Олиб кет” дея номланиб мазкур таронанинг матн муаллифи Суръат Исломов, композитор Баҳтиёр Отаҳонов.
Яна бир маълумот Суръат Исломов нафақат ҳонанда балки маҳоратли актёр, бошловчи ва бугунги кунда режиссёрликни ҳам ўзида синаб кўрмоқда.
Айни дамда эътиборингизга клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов томонидан мазкур таронага тасвирга олинаётган видеоклип жараёнларидан олинган фотосуратларни тақдим этмоқдамиз. Айтиб ўтиш жоиз клип сюжет ва трек йўналишида суратга олиниб шу билан бирга мураккаб монтаж графикаси билан ҳам бойитилади. Тез кунда эса тайёр видеомаҳсулотни сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.