Сардор Турсуновдан “Гулноза” исмли қизларга аталган тарона премьераси

Сана: 03.04.2015 3784

Ёш бўлишига қарамай қисқа вақт ичида мухлислар эътиборига тушиб улгурган, истеъдодли ижодкор Сардор Турсунов қизғин ижод билан банд. Қалбида санъатга бўлган муҳаббати жўш уриб турган хонанда янги тароналар яратиб, ижодини бойитиш ниятида.“Севги куйи”, “Бу ҳаёт” каби қўшиқлари кўпчиликнинг қалбидан жой олгани хонандани илҳомлантириб бугун яна янги таронасини мухлисларига тақдим этди. 

“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган қўшиқ “Гулноза” дея номланиб таронанинг матни Иброҳим Жиянов қаламига мансуб. Мусиқасини Руслан Шарипов басталаган, аранжировкани эса Жалол Сайфуллаев амалга оширган.

Сардор Турсуновдан “Гулноза” исмли қизларга аталган тарона премьераси

Айтиб ўтишимиз лозим, “Гулноза” таронаси учун яқин кунларда ажойиб сюжетли видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Скрипка мутахассислиги бўйича таълим олган Сардор Турсунов “Севги куйи” номли қўшиғи учун ишланган клипда скрипка чалган ҳолда суратга тушганди. Бу сафар эса мутлақо ўзгача усулда клип тасвирга олинишини кўзда тутган хонанда режиссёр билан маслаҳатлашмоқда.

Бугун эса ижодкорнинг янги таронасини тинглаб баҳо беринг.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol