Ойбек ва Нигора "Севишганлар" клип жараёнидан фоторепортаж
Эстрадамизнинг энг ёқимтой жуфтлиги бўлмиш Ойбек ва Нигорадан навбатдаги туҳфани кутиб олинг. Туҳфа, дейишимизга сабаб, бу икки ижодкор ўз мухлислари учун кетма- кет сюрпризлар тайёрлаб қўйганликларини маълум этишганди. Навбатма-навбат ана шу совғалар такдим этиб борилмоқда.
“Ўзбегим таронаси” радиосида яқиндагина премьераси бўлиб ўтган “Севишганлар” номли янги дуэт тарона учун видеоклип суратга олиниши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарни ҳам биласиз. Бугун эса ана шу видеоклипнинг тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъдодли ижодкор Шаҳноз сўзи ва мусиқаси билан яратилган “Севишганлар” таронасига Жасур Абдураҳмонов мусиқий сайқал берган.
Видеоклип режиссёри эса Бекзод Ғуломов. Трек йўналишида суратга олинган мазкур клип учун катта павильонда махсус декорация қурилган.
Ойбек ва Нигоранинг либослари дизайнер Раъно коллекциясидан бўлиб, суратга олиш майдонида стилист ва визажист вазифасини Рината Искандарова бажармоқда.
“Севишганлар” видеоклипининг премьераси албатта сайтимизда бўлиб ўтади. Хозир эса воқеа жойидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.