Гулчеҳра Эшонқулова Истанбул шаҳридаги ҳалқаро анжуман меҳмони бўлди
10-14 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида XVI Қурултойи ва Туркий Халқлар Ёшлари куни бўлиб ўтди. Унда қирқдан ортиқ мамлакатдан ишткрочилар ўзларининг санъати ва маданияти намойиши билан қатнашдилар. Ўзбекистондан вакил сифатида юртдошимиз, актриса Гулчеҳра Эшонқулова иштрок этди.
Гулчеҳра Эшонқулова:
Тадбир доирасида бўлиб ўтган Турон кечасида Ўзбек Миллий Академик Драма театрида устозим Турғун Азизов томонидан саҳналаштирилган ўлмас асарлардан бири "Алишер Навоий" спектаклида мен томондан талқин этилган "Гули" образини саҳнада ижро этдим. Ўйлайманки, бу чиқишим билан буюк бобокалонимиз Алишер Навоий, ташриф буюрганлар хотирасида яна бир бор эсланиб, унутилмас дақиқалар қолдирди. Айни дамда қувончим ичимга сиғмаяпти. Турли мамлакатлардан ташриф буюрган вакиллар мен иштирок этган фильмлардаги образларим ҳақида ижобий фикрлар билдиришди. Олдимга қўйган максадимга озгина бўлсада эришганимдан хурсандман! Мақсадим ўзбек киноси, маданияти ва санъатини ўйнаган ролларим орқали дунёга танитиш бўлган. Демак, ҳар бир ролларимга кетган меҳнатим ва берган меҳрим зое кетмаган экан. Бу шароитни яратиб берган Ватанимга ташаккур. Ўзбек қизи эканлигимдан фахрланаман!
Тадбир давомида ўзбек кино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Рашк” картинаси учун яратилган саундтрек олқишларга сазовор бўлди.
Бу йил Истанбулда ўтказилган мазкур Қурултой Турк Халқлари Ёшлари Ҳамжамияти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унинг бош офиси Озарбайжонда жойлашган.
342
Қурултойнинг сўнгги куни Истанбул шаҳридаги "Ayra" ресторанида маҳсус ташкил этилган “Имзо” кунида Гулчеҳра Эшонқулова у ердаги ҳар бир мухлиси учун ўз дастхатини тақдим этди.
Миллатимиз шаънини ҳимоя қилган, кино санъатига ўз хиссасини қўшиб келаётган ҳамюртимиз, истеъдодли актриса Гулчеҳра Эшонқуловани дунё миқиёсидаги катта тадбирдаги иштироки билан қутлаймиз.