Воҳиджон Исоқов янги таронаси билан FM 101 тўлқинида

Сана: 05.12.2014 2913

Эстрада оламида яратилаётган энг сўнгги қўшиқларни биринчилардан бўлиб “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастури орқали тинглаш ва уларга нисбатан ҳолисона фикр билдириш имкони борлигидан хабарингиз бор.

Ҳар куни бир неча хонандалар ўзларининг ижод намуналарини мухлисларига тақдим этишади ва бевосита янги қўшиқ ҳақида тингловчиларнинг муносабатларини тинглашади.

FM 101тўлқини орқали навбатдаги қўшиғини ўз мухлисларига тақдим этган хонандалардан бири Воҳиджон Исоқовдир. “Ҳавола” деб ном олган таронанинг мусиқасини хонанданинг ўзи яратган бўлиб аранжировкани  Афзалбек Ҳусанов амалга оширган.

Айни кунда ноанъанавий тарзда яратилган клиплари билан ижодини бойитаётган Воҳиджон Исоқов мазкур қўшиқ учун ҳам видеоклип суратга олдириш ниятида. Лекин, клип қандай йўналишда бўлиши ҳақида бирор тўхтамга келганича йўқ. “Ҳавола” номли тарона учун яратилиши режалаштирилган видеоклипни тез орада албатта бизнинг сайтимиз орқали томоша қиласиз, кузатиб боринг.  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol