Жавлон Алимовдан янги таронани қарши олинг!
Жавлон Алимов ваъдасига мувофиқ янги қўшиғини "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали тақдим этмоқда.
"Мана шундай" дея номланган рақсбоп йўналишдаги тарона бугун эътиборингизга ҳавола этилади. аввало тарона яратилиша ўз ҳиссасини қўшган ижодкорлар ҳақида маълумот берсак.
Мазкур қўшиқнинг матн муаллифи Элдор Қаюмов ҳисобланади. Мусиқасини эса Сарвар Раҳматхўжаев басталаган. Жавлон Алимов услубига мос тарзда тайёрланган қўшиқ илк марта ФМ 101.00 тўлқини узра жаранг сочди.
Премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган аксарият тингловчилар таронага аъло баҳо беришди ва қўшиқ оммалашишига ишонч билдиришди. Албатта. бу фикрлар ижодкорларни ҳам мамнун этгани шубҳасиз. Сиз ҳам мазкур таронани тинглаб, ўз фикрингизни билдириш имкониятига эгасиз.
Бу қўшиқ учун клип ҳам тасвирга олингани ҳақида хабар бергандик. Тез кунларда видео тайёр ҳолга келади ва сайтимиз орқали премьера сифатида тақдим этилади.