Юлдуз Низомованинг навбатдаги клипидан баҳраманд бўлинг!

Сана: 21.11.2014 3840 қайноқ

“Ниҳол” мукофоти совриндори Юлдуз Низомова қизғин ижод билан банд. Кетма-кет янги тароналар ва видеоклипларни мухлисларига тақдим этиш илинжида тинимсиз ижод қилмоқда.

Самарали ижод натижаси бўлмиш янги клип бугун эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Юлдуз ижросидаги “Якка дона” қўшиқ муаллифи истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов бўлиб, аранжировкани Ботир Алиев амалга оширган. 

Юлдуз Низомованинг навбатдаги клипидан баҳраманд бўлинг!

Кайфиятни аъло даражага кўтарувчи мазкур тарона учун клипни Дилмурод Агзамов режиссёрлигидаги ижодий гуруҳ суратга олди. Дизайнер сифатида барча либосларни Хилола Шер яратган.

Юлдуз Низомованинг навбатдаги клипидан баҳраманд бўлинг!

Трек йўналишида яратилган бўлса-да, чуқур маънони ўз ичига олган мазкур клип бир ҳафта давомида тасвирга олинди.

Уни томоша қилиб, ўз фирларингизни қолдиришингиз мумкин, биз эса Юлдуз Низомовага ижодий баркамоллик тилаймиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol