Ёқуббек Қудратовнинг шов-шувли қўшиғига клип суратга олди

Сана: 11.11.2014 2993

Эстрада оламида тобора мухлислар орттириб бораётган Ёқуббек Қудратов яна бир туҳфа тайёрламоқда. 

Айни вақтда радиолар орқали кўплаб талабларга сабаб бўлаётган “Капалаклар” таронаси учун яқинда видеоклип суратга олинди. Капалакларнинг ҳаёти инсонларнинг турли фазилатлари билан таққосланган қўшиқ учун клип суратга олишда Ёқуббек Қудратов Дилмурод Агзамовга мурожаат қилди.

Дилмурод Агзамов ғояси асосида яратилган клипда шунингдек, Умид Искандаров ва бугунги кунда актёрлик борасида ҳам ўзини синаб кўраётган, аслида клипмейкер бўлган Санжар Маткаримовни учратишимиз мумкин. 

Ёқуббек Қудратовнинг шов-шувли қўшиғига клип суратга олди

Ёш хонанданинг бизга берган маълумотига кўра, суратга олиш ишлари 2 кун давом этди. Ижодкорлар жам бўлган майдончада бир қатор қизиқарли ва кутилмаган воқеалар бўлганлигини эслаб гапираркан Ёқуббек Қудратов тез кунларда бу клип тайёр ҳолатда сайтимиз орқали премьера сифатида тақдим этилишини маълум қилди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol