Ёдгор Мирзажоновдан таклиф

Сана: 07.01.2014 4222

Юдузларимиздан бири Янги йилни концертга тайёргарлик, яна бири қишки таътил билан бошлаган бўлса, Ёдгор Мирзажонов янги клип суратга олиш учун тайёргарлик билан бошлаб юборди. Хонанда яқиндагина “Аёл дарди” номли қўшиғи билан  тингловчиларни хушнуд этган эди.

Мазкур тарона фарзанд бахтини орзу қилган аёлнинг қалб ноласини ифодалайди. Қизиқ, клипда қайси санъаткор тирноққа зор аёл ролини  маҳорат билан ижро этади?  Ёдгор Мирзажонов иқтидорли актриса Райхон Уласеновага  ушбу таклифни берганда, у мамнуният ила қабул этди. Демак, ушбу образни айнан  Райхон Уласенова яратишидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Шунингдек, видеоклип бахтли ниҳояга эга экани томошабинларга шодлик бағишлаши шубҳасиз. Умуман, бундай мавзу “Соғлом бола йили”да кўтарилаётгани эътиборга лойиқдир. Ёдгор Миpзажонов ҳар бир аёлга фарзанд кўришдай тенгсиз бахт насиб этишини чин дилдан тилаб қолади!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol