Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Зиёдага тасанно демасдан иложимиз йуқ...

Сана: 01.11.2014 10175 қайноқ

Кеча, бугун ва эртага эстрадамизнинг самимий ва сохировоз хонандаси Зиёданинг мухлислари учун катта байрам бўлмоқда. ''Истиклол'' санъат саройига бу ижодкорнинг санъатига бефарқ бўлмаган хақиқий маънодаги мухлислари ташриф буюришмоқда. Биз ижодкорлар концерт дастуридан олдин хонанда билан кўришганимизда янгиликларни деярли ошкор қилишни истамай ҳаммасига дастурни томоша қилиб гувох буласиз, деганди.

 

Мана кутилган онлар етиб келиб сахна пардалари очилди. Сахнада учта катта экран, созандалар учун алоҳида юқори сахна ва ёрқин чироқлар ўзгача декорацияни намоён этарди. Карнай-сурнай наволари жаранглаши билан томошабинлар қарсаклар билан Зиёдани сахнага чорлашди. 

Хонанданинг ''Ассалому алайкум'' деб номланган қўшиғи концерт дастурининг илк таронаси бўлиб, мониторда ана шу қўшиққа ишланган клип намойиш этилди. Худди клипдагидек кўринишда сахнада Зиёда пайдо булди. Қўшиқ мазмунига монанд турли миллат либосларида раққосалар сахнани тўлдиришди. Тарона  якунида сахна ортига ўтган Зиёданинг овози томошабинлар залидан кела бошлади. Қарангки, сахнада сунъий соч кийган хонанда, хақиқий бугунги куннинг саҳна маликаси Зиёда эмас экан. Бу дастур бошланишининг ўзига ҳос кўриниши эди. Ҳақиқий Зиёда сахнага кўтарилиши билан мухлислари олқишлар билан кутиб олишди. Миллий мато адрасдан замонавий кўринишда либос кийган хонанда томошабинлар билан саломлашиб, барчага ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

 

Иккинчи тарона ''Ажаб сирлар'' қўшиғи ижроси давомида чиройли декорация мусиқа садолари остида юқорига кўтарилди ва ҳеч қайси концертда учрамаган ажойиб кўринишни акс этди. Айниқса, Зиёда ''Отажоним'' номли қўшиғини куйлаганда томошабинлар кўзида ёш қалқиди. Таъсирчан ва мехрга тўла қўшиқ қалбларни титратди десак муболаға бўлмайди. Навбатдаги таронани эса хонанда дилбандига атаб куйлади. Сахнага кўғирчоклари билан бирга раққоса қизалоқлар чиқишди. Қўшиқ сўнгида Зиёданинг ўғлини сахнага ташриф буюриб хонанда фарзандини кўтариб олган холда куйлашда давом этди.(Хали саҳнада фарзандини кўтариб қўшиқ куйлаган хонанда бўлмаган бўлса керак)

 

Шўх ва рақсга чорловчи ''Оввора'', ''Ҳаёлим'' ва кетма-кет иккита хоразмча қўшиқларини куйларкан раққосалар билан баравар ҳиром айлаган санъаткорга тасанно айтиш мумкин. ''Замонавий келинлар'' номли янги қўшиғи учун эса кичик сахна кўриниши намойиш этилиб, у ерда хонанданинг ўзи ҳам иштирок этди. 

 

Кутилмаганда томошабинлар залидан ёшларнинг севимли ижодкори Жахонгир Позилжонов сахнага кутарилди-ю, гулдирос қарсаклар остида Зиёда билан дуэт ижро этишди.

Биринчи блок якунланиб, пардалар ёпилди ва сахнада ҳинд либосларидаги раққосалар ажойиб рақслари билан томошабин эътиборини ушлаб турдилар.

Пардалар кўтарилгач сахнани буткул ўзгача кўринишда кўрдик. Катта-кичик оппок рангдаги шарлар бутун сахнани эгаллаган, саҳна қиролличаси Зиёда эса узига ярашган ва хуснига хусн қўшувчи либосда эди.

Сўнгра ''Йулларим'' номли бир неча йил аввал ижро этган, муҳлислари қалбини забт этган таронасини у бугун бошқача талкинда куйлади бу пайт эса катта экранда Зиёданинг никох туйи куни, яъни энг бахтли онлари муҳрланган фотолар намойиш этиб борилди. Дастур давомида ижодкор ''Aisha'' номли машхур таронани жонли тарзда ижро этгани мухлислари дилини ҳушнуд айлади. 

Барчага таниш бўлган ва тингловчилар севиб тинглайдиган ''Қани мани асалим'', ''Севгилимей'', ''Севади ёрим мани'' тароналарининг ҳар бирига сахналаштирилган рақсларда хонанданинг ўзи ҳам ҳамоханг тарзда рақсга тушди. 

Кўпгина санъаткор дўстлари қаторида залда ўтирган Даврон Эргашев қўлида чиройли гулдаста кўтариб саҳнага кўтарилгач навбатдаги тарона дуэт эканлиги барчага маълум бўлди.

Иккинчи блок якунланиб раккос йигитлар гурухи, сўнгра эса доира ва дўмбира садолари йиғилганларни кайфиятини кўтарди.

Ниҳоят учинчи блок учун пардалар икки тарафга тортилди. Сахна декорацияси кинофильмлардагидек Американинг Техас штатини эслатарди. Замонавий мусиқа, рақслар ва ажойиб сюжетли сахна кўриниши барчани ҳайратга солди, бир нечта араб ҳамда ҳинд  тароналарини бир-бирига улаб куйлаган хонанда уларга мос рақсга ҳам тушарди.

 

Дастурнинг якунловчи таронаси эса она Ватанни тараннум этувчи  қўшиқ бўлиб, сахнага барча ижодий гурух таклиф этилди ва муносиб тарзда концерт дастури якунланди.

Айтиб ўтганимиздек, бугунги концерт Зиёданинг мухлислари учун чинаккамига катта байрам бўлди. Концерт бошланишида бироз ҳаяжон, кўзларида озгинагина ҳадик сезилган хонанда икки-уч таронани куйлаганидан сўнг раққосалар билан ҳамоҳанг тарзда рақсга тушиб мутлақ ҳаяжонни унутди. Концерт сўнггига яқин эса тароналарга мос жушқин ҳаракатлари билан ўзини шу қадар эркин тутдики, уни кўрган томошабинлар ҳам рақсга чоғланишди. 

 

Ҳар бир блокда ўзгарган ва хатто айрим вақтларда ҳаракатланган декорация эса алоҳида диққатга сазовор. Бир сўз билан айтганда, бир неча ойлик меҳнат ўз самарасини берди.

 

 

Ҳушовоз хонанда Зиёдани бу муваффақият билан муборакбод этамиз!

 

Фотосуратлар муаллифи Ғайрат Убайдуллаевга алоҳида ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol