Отабек Мадраҳимов мухлислари учун туҳфа тақдим этди

Сана: 27.10.2014 3630 қайноқ

Бироз муддат танаффусда бўлган Отабек Мадраҳимов эндиликда бутун вақтини ижод оламига бағишлаган. 

Хонанда томонидан яратилаётган янги тароналар ва видеоклиплар кетма-кет тақдим этилаётгани бунинг тасдиғидир. Янги ижод намуналари эса мухлислар томонидан илиқ қабул қилинаётгани Отабек Мадраҳимовга янада ижодий завқ ва илҳом бағишлаётган бўлса, ажаб эмас. 

Отабек Мадраҳимов мухлислари учун туҳфа тақдим этди

Отабек Мадраҳимовнинг янги “Лабингдан ўпай” номли таронаси “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали янгича талқинда тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди. Шахсан матн ва мусиқа муаллифи Отабек Мадраҳимовнинг ўзи бўлган бу қўшиқ ноодатий йўналишда бўлганлиги туфайли ҳам кўплаб тингловчиларнинг аъло баҳосига сазовор бўлди. 

Отабек Мадраҳимов мухлислари учун туҳфа тақдим этди

 Отабек Мадраҳимовнинг мухлислари бу қўшиқ учун ҳам клип суратга олишни таклиф қилишди. Сиз премьера таронани тинглашга улгурмаган бўлсангиз, хозироқ сайтимиз орқали тинглаб, ўз баҳоингизни беришингиз мумкин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol