Шуҳрат Воҳидов ижодий сафар билан Хитой халқ республикасида

Сана: 28.10.2014 3901

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Шуҳрат Воҳидов ижодий сафар билан Хитой  халқ республикасига йул олаётганини хабар қилганди. 

Сафар сабабини сўраганимизда Пекин шахрида жойлашган Ўзбекистон республикаси давлат элчихонасида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан катта тадбир ўтказилиши ва мазкур тадбирга Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова, раққоса Заргина Раҳимова ва Шухрат Вохидовни таклиф этишганини айтди.

Куни кеча эса, тадбир ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадида ижодкор билан боғландик.

Шуҳрат Воҳидов: 

- Ўзбекистон мустақилликка эришганига 23 йил тўлгани муносабати билан Пекин шахрида жойлашган давлатимиз элчихонаси ташаббуси билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 200дан ортиқ давлат элчиҳоналаридан меҳмонлар ташриф буюришди. Икки соатга мўлжалланган тадбир нақ тўрт соат давом этди. Ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари йиғилган меҳмонларга ҳуш ёққанини айтиб, қўшиқлар нафақат ўзбек, балки хитой тилида ҳам ижро этилгани уларга манзур бўлди. Ўзга давлат элчихонасидан келган вакиллар байрам тадбиридан катта таъссуротда эканини билдиришди ва ўзбек санъатига шайдо бўлганликларини яширишмади.

Бутун дунёни лол қолдирган ўзбек миллий қўшиқлари нафақат хитойликлар, балки ўзга миллат вакилларида ҳам ёрқин таъссуротлар уйғотгани биз учун ҳам қувончли, ҳам фахрлидир. Миллий санъатимизни дунёга тарғиб этишда ўз ҳиссасини қўшаётган санъаткорларимизга омадлар тилаб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol