Моҳим аждодларимиз ҳақида

Сана: 17.04.2014 3740

Яхши биламизки, ўтмишсиз келажак йўқ. Бу кунларга эришишимизда эса аждодларимиз ва бобокалонларимиз меҳнати чексиздир.

Юртимизнинг озодлиги, мустақиллиги ва тинчлиги, халқимизнинг обод ва ёруғ келажаги учун ўз жонини фидо қилиб, шаҳид кетган аждодларимизни ёд айлаш аслида ҳар биримизнинг бурчимиз...

Санъат оламида ўзининг овози ва видеоклиплари ила мухлислар дилидан жой олаётган ёш ва умидли ҳонанда Моҳим ҳам айнан бобокалонларимиз учун қолаверса, 9-Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан янги тарона тайёрлади. “Боболарим” номини олган тарона матни Маҳмуд Тоир қаламига мансуб, мусиқасини эса Раҳматжон Шоабдурасулов басталаган.

 

Моҳим ижросидаги “Боболарим” номли халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган заҳматкашларимизга бағишланган тарона премьераси 9-Май арафасида “Ўзбегим Таронаси” радиосида ва сайтимизда ўтказилади.

Моҳим ижодида яна бир янгилик. Тез кунда Моҳим ижодидаги илк мураккаб ва масъулиятли поғонани босиб ўтади. Ҳонанданинг “Ёр бўлай” номли илк аудиоальбоми тайёр ҳолга келгани маълум қилинмоқда. Альбомдан жой олган 22 та тарона ҳам буткул тайёр ҳолатда ва кетма-кет равишда тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Альбомдан жой олган қўшиқлар мавзулари турлича: Ватан, муҳаббат, аждодлар руҳи, айрилиқ...

 

Бу қўшиқларнинг барчасини биринчилар қаторида фақат “Ўзбегим Таронаси” ва сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol