Раъно Шодиева хонадонида икки карра тўй
Сана: 26.07.2021
1920
Халқимиз севган ижодкор Раъно Шодиева, ҳам келинлик, ҳам куёвлик бўлди. 23 июль куни ўғлини уйлантирган актриса, куни кеча қизининг фотиха тўйини ҳам ўтказди. Бу хушхабарлар Раъно Шодиеванинг нафақат ҳамкасбларини, балки, мухлисларини ҳам қувонтирди. Тўйда бир қатор санъат вакиллари ҳам иштирок этишди. Қолаверса Раъно Шодиеванинг яқини актриса Райҳон Уласенова ҳар икки маросимда ҳам дугонасининг ёнида бўлди. “Рахшонанинг фотиҳа тўйида чой ташиб хизмат қиламан деб ваъда бергандим. Ваъда ижроси билан гўзал деганларидек, мана ўша кун келди.” - деди Райҳон Уласенова Раъно Шодиеванинг қизига бахт тилаб. Биз ҳам чиройли тилакларга қўшиламиз.