“Муборак” энди Нилуфар Усмонова ижросида

Сана: 04.03.2021 1990 қайноқ

“Муборак” энди Нилуфар Усмонова ижросида

Ўзбек санъатининг гули Нилуфар Усмонова Юлдуз Усмонова ижросидаги “Муборак” таронасини ижро қилди. Маълумки, бу қўшиқ оммага тақдим этилганига ҳали кўп бўлмаган. Аммо аллақачон юракларни забт этган. “Шу кунларда ижодимиз қайнаяпти. Ростан ҳам ишимиз қизғин. Концерт репетициялари, съёмкалар, халқимиз хизматларида бўлиш билан орада янги ижод маҳсулларимизни ҳам ёзишга улгуряпмиз. Улар ичида талаб ва истакларга кўра ижро қилинганлари ҳам бор. “Муборак” волидамнинг бу қўшиқларини қайси даврага кирсам куйлаб беришимни сўрашгани сабабли, шу ашулани менга ҳам куйлаш насиб қилди. Қўшиқ учун Юлдуз Усмоновага ташаккуримни билдираман” – деди Нилуфар Усмонова. Демак, бугун бир неча соатлардан кейин мазкур таронадан бемалол баҳра олишингиз  мумкин, Юлдуз Усмонова ижросида тинглагансиз, энди Нилуфар Усмонова ижросидаги турига ҳам баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol