“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

Сана: 26.12.2020 3124 қайноқ

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

Шу кунларда телеэкранларга узатилаётган “Ишқ ўйинлари” миллий сериалидан кичик парча саҳифамизга жойлаган эдик. Шундан сўнг ушбу сериал ҳақида кузатувчиларимиздан кўплаб саволларни олдик ва лойиҳа ҳақида батафсилроқ маълумот беришни лозим топдик.

 

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

Маълумки, “Ишқ ўйинлари”, “Юраклар жанги” телесериали жамоаси томонидан, турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган. Кескин бурилишларга бой бўлган мазкур сериал 46 қисмдан иборат. Унда бош ролларни Саида Раметова, Жамила Ғофурова, Умид Иргашев, Барчин Ғофурова, Бахшилло Фатхуллаев, Азим Йўлдошев, Мурат Айдин, Эмре Керем, Беран Ўзел, Гюркан Уйгун, Сефа Зенгин, Кемал Балибас, Таҳсин Лале ва Ҳамид Низомов ижро қилган. Продюсер Руслан Мирзаев. Режиссёр Озод Шамс, тасвирчи Умид Маликов. Сценарий муаллифлари Феруза Фаттоҳова, Саида Ваҳобова ва турк сценаристи Озан Аяз. Сериалнинг тасвирга олиш ишлари  Ўзбекистонда ва Туркияда  бўлиб ўтган.

Кузатувчиларимизни қизиқтирган айрим саволларга эса сериал продюсери Руслан Мирзаевдан жавоб олдик:

-Бу лойиҳада нима учун  турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда ишланган?

- Аввало турк сериаллари дунёга чиққан. Уларнинг кинолари Европа давлатларида, Америкада, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда жуда машхур. Ҳар бир давлатда турк актёрларининг ва фильмларининг мухлисларини топиш мумкин. Турк киноижодкорлар билан ҳамкорликда ишлашимизнинг сабаби ҳам шу, улар билан ҳамкорликда ишлаб, ўзимизнинг миллий сериал ва актёрларимизни секин-асталик билан бошқа давлатларни қизиқтирадиган даражага олиш чиқиш. Ҳозир билан бошланғич этапда турибмиз ва шу сабабли турк киноижодкори билан ишлаяпмиз. Кейинчалик фақат ўзимизнинг сериалларни олиб, чет давлатларга ҳам кўрсатиш, сотиш ниятимиз бор.

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

-Турк актёрлари билан ишлаш қийин кечмадими?

-Турк актёрлари билан ишлаш қийинчилик туғдирмади. Ҳаммаси профессионал актёрлар бўлгани сабабли, улар билан ишлаш жуда ҳам осон кечди. Уларнинг тилини тушунамиз. Ўзимиз тушунтириб бера олмайдиган қисмларида эса, турк тилини жуда яхши биладиган дўстларимиз ёрдам беришди. Фақатгина ташкилий ишларда бироз қийинчиликлар бўлди. Лекин, қийинчиликларга қарамай, ишимизни охирига етказишимизда Аллоҳнинг ўзи  қўллаб-қувватлади. Қолаверса, Туркияда истиқомат қиладиган ўзбек дўстларимиз, опаларимизнинг ёрдамлари катта бўлди.

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

-Сериал экранга чиққанча қанча вақт ва қанча маблағ кетди?

-Агар сценарий ёзилиш жараёнидан ҳисобласак, қарийб 1,5 йил вақт кетди. Маблағга келадиган бўлсак, ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга улгурмадик. Лекин ҳам Туркияда, ҳам Ўзбекистонда суратга олингани сабаб, фақатгина юртимизда олинаган сериалга кетадиган маблағдан анча кўп маблаҳ харжладик.

Қўшимча қилиб шуни айтишим мумкинки, биз аввалдан бундай сериални суратга олишни режалаштириб юргандик. Маълум бир сабабларга кўра амалга ошира олмагандик. Бироқ, “Барон” фильмининг премьерасига келган Каан Урганжуглу туртки бўлди десам ҳам бўлади. Бошида бизга ёрдам беришмаса керак деб ўйлагандим, аммо янглишган эканман. Гул Эрген опамизнинг ёрдамлари билан Каан билан учрашдик. Бу актёр билан маслаҳатлашиб, фикрларим, ғояларим билан бўлишганимдан сўнг, “Кара севда” сериалининг иккинчи режиссёри билан боғлаб беришди. Аммо, улар билан “Ишқ ўйинлари”да эмас, янги бир лойиҳада ҳамкорлик қилишга тўхталдик. “Ишқ ўйинлари”га эса, сериалда ўйнаган актёр ва актрисалар танлови борасида ёрдамларини аяшмади. Шундан сўнг, ўзимизнинг жамоамиз ва Туркиядаги киноижодкор дўстларимиз кўмагида “Ишқ ўйинлари”ни суратга олдик.

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

“Ишқ ўйинлари” – кескин бурилишларга бой миллий сериал

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol