“Аразладингми яна”... бу кимга аталган сўзлар...
Ўзининг илк ижод намуналари биланоқ кўпчиликнинг назарига тушган ва жуда қисқа вақт ичида танилиб, кетма-кет янги тароналари билан мухлислари олқишига сазовор бўлиб бораётган хонанда Ботир Яминов бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали навбатдаги қўшиғини премьера этди.Мазкур таронани яратишда Ботир Яминов шоир Тоҳир Муҳаммад шеъридан фойдаланган ҳамда бастакор Аҳмад Ҳожиматов билан ҳамкорлик қилган.
Ёшларбоп ва рақсга чорловчи “Аразладингми яна” номли тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олингани бежизга эмас, зеро хонанданинг мухлислари ундан ана шундай шўх тароналар кутишади. Кимдан аразлади, нима учун аразлади буларни барчасига мазкур қўшиққа ишланган видеоклипни кўриб жавоб топасиз.
Клипмейкер Сарвар Валиев томонидан суратга олинган видео ёз мавсумига мос равишда, ёшларга манзур келадиган кўринишда яратилган.
Марҳамат, ранг-баранг кадрлардан иборат видеоклипни томоша қилиб, баҳо беринг.