“Божалар” гуруҳидан янги қўшиқ ва кутилмаган видеоклип премьераси
Жаҳонгир Позилжонов жиддий мавзуни хазил тариқасида қўшиқ қилиб куйлади. Барча ҳаётий ҳақиқатлар мужассам қўшиқ ва клип премьерасини қарши олинг.
“Тўртта қизим соғиниб” дея номланган қўшиқ аслида оталик бахти ҳақида. Бугунги кунда ўғил фарзандни қиздан устун кўрувчи оталар бисёр. Таронада эса айнан шу мавзу жаранг сочади.
Қизми, ўғилми, у фарзанд. Фарзанд эса ҳар бир инсон учун олий неъматдир. Бу борадаги ҳаётий хулосалар қўшиқда ўз аксини топган.
Мазкур тарона учун ишланган видеоклип ҳам сайтимиз орқали тақдим этилмоқда. Қўшиқ мавзусига монанд клип тарона мазмунини янада бойитишга хизмат қилади.
Клипда қўлланилган иборалар хазил тарзида янграса-да, аслида маъно жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Видеода “Қувноқлар ва зукколар” терма жамоаси, шунингдек, Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмоновнинг қизлари иштирок этишган.
Барчага бирдек маъқул келадиган клипда Россия шоу-бизнесида хитга айланган қўшиқ ва унинг клипига тайёрланган пародияни ҳам томоша қиласиз. Бу эса кайфиятнинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Асосий ечим ва асосий хулоса клип сўнггида намойиш этилади. Клипдан баҳраманд бўлинг.