СамраС гуруҳи солисти Суҳроб Ҳабиб ижодга қайтди
Сана: 10.03.2017
3842
Бундан бир неча йиллар олдин ўзининг ноодатий йўналиши, ёқимли қўшиқлари билан мухлислар кўнглини забт этган Самрас гуруҳи сўнгги йиллар ичида халқимизга кўриниш бермади. Орадан икки йил ўтиб, гуруҳ солисти Суҳроб Ҳабиб “Ҳаёлимда” қўшиғи билан билан ижодга қайтди. Бу қўшиқ учун у видеоклип ҳам тасвирга олдирди. Трек услубида бўлган бу видео асар ёрқин бўлиб, мухлисларга яхши кайфият улашишига шубҳа йўқ. Видеоклипдаги ҳар бир либос “Атлас” модалар уйи томонидан яратилган дизайерлик ишларидир.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқаси ва аранжировкаси эса Фазлиддин Ҳожиниёзов томонидан яратилган. Видеоклип режиссёри эса Сардор Аҳмедов.