УМИДАХОН КИМГА ЁКИ НИМАГА “ХЎП МАЙЛИ” ДЕМОҚДА?

Сана: 29.04.2014 6061

“Кел ярашайлик” номли ҳит қўшиғи билан кўпчиликнинг эътибори ва меҳрини қозона олган истеъдодли хонанда Умидахон яна бир янги таронани тингловчилар эътиборига ҳавола этди.

29 апрель куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосининг эфир соатларида бошловчи Жамшид Хожиниёзов билан дилдан суҳбат қурган Умидахон “Хўп майли” деб номланган янги рақсбоп таронасини илк бора тақдим этди. Қўшиқ премьерасидан аввал,  бошловчи “Кел ярашайлик” видеоклипи билан боғлиқ бўлган кўплаб қизиқарли саволларига ҳам жавоб олди.

Қўшиқ эфир соатларида жаранг сочганидан сўнг кўплаб мухлислар фикр-мулоҳазалари тингланди. Қўшиққа барча аъло даражада баҳо берди. Ҳатто, бир тингловчи қўшиқни эшитибоқ, кайфияти 101 даражага кўтарилганлигини ҳам алоҳида такъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Хўп майли” таронасининг матни ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкаси Жасур Бадалбоевга.

Умидахонинг айтишича, яқин кунлар ичида мазкур қўшиғига ҳам қизиқарли ва янгича услубда видеоклип суратга олинар экан. Тез кунларда унинг ҳам премьерасини сайтимиз орқали тақдим этамиз.

Ҳозирча, янги таронадан баҳраманд бўлинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol