Уммон гуруҳининг аъзоларидан бири Шохрух бўйдоқлар сафини тарк этди
Сана: 16.08.2016
5775
қайноқ
15-август куни Уммон гуруҳининг яна бир вакили Шохрух бўйдоқлар сафини тарк этди. У кўнгил қўйган ёри билан бирга катта ҳаётга қадам қўйди. Шу муносабат билан ўтказилган висол оқшоми юқори кайфиятда бўлиб ўтди.
Мазкур кечага Шохрухнинг дўстлари, ҳамкасблари, санъат аҳли, ёр-у биродарлари қатнашди. Шохрух ҳамда Азизахонларни эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузлари қутлаб, энг сара қўшиқларини армуғон этишди. Ушбу тўйга ташриф буюрган барча меҳмонлар мириқиб рақсга тушишди.
Биз ҳам икки ёшга бахт тилаймиз. Энг эзгу тилаклар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Тинч юртга мана шундай тўй ва тантаналар ярашади. Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин. Тўйлар кўпаяверсин.