"Менинг юртим, менинг фаҳрим" лойиҳасида юлдузлар ёғдуси
Сана: 21.02.2015
5752
"Ниҳол" мукофоти совриндорлари Ёдгор Мирзажонов ва Дилсўз MY5 телеканалининг "Менинг юртим, менинг фаҳрим" лойиҳасида иштирок этиб марҳум санъаткор Ҳусниддин Ҳолиқовнинг "Ўзбекистон" қўшиғини биргаликда ижро этишмоқда. Бастакор Аҳмад Ҳожиматов томонидан қайта сайқаллаштирилган таронага тез кунда видеоклип ҳам суратга олдириш истагидалар.
Мазкур лойиҳада хонанда Отабек Муталҳўжаев ва актриса Зарина Низомиддинова умуман бошқача йўналишдаги, шўх ва рақсбоп "Қорақалпоқча" қўшиғини ижро этишади. Бу таронанинг яралишида бастакор Али Ниёзимбетов ва Азиз Авезовнинг ҳам меҳнати катта. Айни дамда дуэтдошлар клип ғояси устида маслаҳатлашишмоқда.