Самарқандда тарғибот тадбирлари якунланди

Сана: 23.05.2016 7168

Самарқандда тарғибот тадбирлари якунланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Самарқандда тарғибот тадбирлари якунланди

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.

Самарқандда тарғибот тадбирлари якунланди

Ушбу режа асосида жорий йилнинг 16-20 май кунлари Самарқанд вилоятининг 2 шаҳар ва 14 туманида, яъни Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ва Самарқанд, Тайлоқ, Пастдарғом, Ургут, Булунғур, Нуробод, Иштихон, Оқдарё, Қўшработ, Пайариқ, Жомбой, Нарпай, Каттақўрғон, Пахтачи туманларидаги 216 та умумтаълим муассасалари, 122 та академик лийец ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 8 та олий ўқув юртида ташкил этилди. Белгиланган режага қўшимча равишда уюшмаган аҳоли учун 16 маротаба Самарқанд шаҳридаги Самарқанд санъат коллежи, Нарпай туманидаги 13-сон, Пахтачи туманидаги 25-сон ва Ургут туманидаги 16-сон мусиқа ва санъат мактабининг концерт залларида, Булунғур туманидаги Педагогика ва Иштихон туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежларининг футбол ўйингоҳлари, Самарқанд туманидаги 2-сон Рованак, Тайлоқ туманидаги 2-сон Қўрғонча,  Жомбой туманидаги Кўкгумбаз,  Каттақўрғон тумани ва Оқдарё туманининг Марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, Пастдарғом тумани “Ёшлар” маданият ва истироҳат боғи ва Пайариқ тумани Амфитеатри ҳамда Нуробод туманидаги “Горняк” маданият саройи, Қўшработ тумани Кончи маданият ва спорт мажмуалари, Каттақўрғон шахар А.Мажидий номидаги ўзбек давлат драма театри залида гала-концертлар юқори савияда ўтказилди.

Самарқандда тарғибот тадбирлари якунланди

Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 106 208 нафар, шундан 47 758 нафар умумтаълим муассасалари ўқувчилари, 40 959 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 4 000 нафар олий ўқув юрти талабалари ҳамда 13 490 нафар уюшмаган аҳолининг иштироки таъминланди.

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.  Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

“Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи 800 дан зиёд DVD дискларга ёзилган “Гумроҳлар”, “Сотқин”, “Балли Камолиддин!”, “Шунқорлар” “Одноклласаник-ру”, “Ажал жодуси” каби бадиий фильмлар, “Ким эдигу ким бўлдик” мавзусидаги роликлар 216 та умумтаълим муассасалари, 122 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 8 та олий ўқув юртида 88 717 нафар ўқувчи талабаларга намойиш этилди.

Мазкур тадбирлар 16-20 май кунлари жами 61 маротаба яъни,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурида 5 маротаба ва “Ёшлар” телеканалида 4 маротаба, Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” янгиликларида 16 маротаба, “Тафсилот” ахборот таҳлилий дастурида 5 маротаба, “Камолот хабарлари” инфомацион дастурида 2 маротаба, Самарқан вилояти телерадиокомпаниясининг вилоят радиосининг “Вилоят хабарлари” информацион эшиттиришида 10 маротаба,  вилоятда фаолият юритаётган “STV” телеканалининг “Хабарлар” информацион дастурида 10 маротаба, “Новости” дастурида 3 мартта, “Ёшлар олами” дастурида 3 мартта, тожик тилидаги “Ахбор” дастурларида
3 маротабадан, шунингдек, тарғибот тадбирларига оид 2 та ролик эфирда намойиш этилди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol