«Ойқиз эртаги» мега блокбастер тарихий эртак фильмнинг намойишига оз қолди…
Ўзбек киноматографиясини яна бир поғона баландга кўтариши кутилаётган фильм тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Ҳозир барчанинг диққати фақат ва фақат режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Ойқиз эртаги» фильмига қаратилган.
Фильм 4К форматда суратга олинган бўлиб, Dolby Surround 5.1. форматига мослаб овозлаштирилган, филмда жуда кўп саҳналарда махсус эффектлардан фойдаланилган. Фильм фентези жанрида бўлиб,унда севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар очиб берилган.
Мазкур кино картинада Йигитали Мамажонов, Юздуз Ражабова, Хайрулла Саъдиев, Маъруф Отажонов, Дилбар Икромова ҳамда Феруза Собитовалар роль ижро қилишган.
Фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган бўлиб, шу вақтгача суратга олинган фильмлардам жанри, мавзу кўлами, ғояси ва катта маблағ ажратилганлиги билан тубдан фарқ қилади.
Фильм бош қаҳрамонлари Йигитали Мамажонов ҳамда Юлдуз Ражабовалар ўз жонларини хавф остига қўйиб бўлсада каскадёр ёрдамидан воз кечиб, катта жонбозлик билан ўз вазифаларини адо қилишган.
1 млрд 600 млн сўм маблағ эвазига суратга олинган мега блокбастер намойиш кунларини тез кунларда маълум қиламиз.