Отабек Муталхўжаевнинг “ Шоколадим мани” таронаси кимга аталган?
Хонанда Отабек Муталхўжаев океан орти сафаридан қайтгач, яна ижод уммонига шўнғиди. Айни дамда бир қатор янги тароналар ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Унинг навбатдаги ҳазиломуз шўх таронаси “Шоколадим мани” деб номланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Отабек шоколад-ширинликларни жуда ҳам хуш кўради. Севимли ширинлиги ҳақида мана ниҳоят қўшиқ ижро этди.
Мазкур композициянинг сўзи Нодир Азимовнинг қаламига мансуб. Мусиқа муаллифи Фаррух Бадалбоев. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган. Айни пайтда мазкур таронанинг клипига тайёргарлик ишлари бошланди. Оригинал мавзудаги қўшиқнинг клипи ҳам ноанъанавий шакл ва талқинда бўлиши режалаштирилмоқда. Видеоклипда суратга тушишни истаган, актёрлик қобилияти бўлган йигит ва қизлар учун кастинг ҳам эълон қилинди. Кастинг “Ўзбекфильм” да жойлашган “Шайдо-синема” студиясида ўтказилади. Хўш, Отабек кимга “шоколадим мани” деб мурожаат қилди? Буни тез кунда билиб оласиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг!