Озода Нурсаидова янги қўшиғини тақдим қилди

Сана: 28.05.2021 913

Озода Нурсаидова янги қўшиғини тақдим қилди

Халқимиз севган санъаткор Озода Нурсаидова шу кунларда мухлисларини хурсанд қилиб толмаяпти. У Республикамизнинг бир нечта вилоятларида концерт дастури билан меҳмон бўлибгина қолмай, янги қўшиқларини  ҳам халқимизга армуғон қилмоқда. Куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган “Ҳаяти” номли мусиқий композиция ҳам шулар жумласидандир. Маълумки, мазкур таронанинг тўлиқ тайёр бўлмаган тури тарқалиб кетган эди. Ана энди эса сифатли талқинини тинглаш имконига эгасиз. Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Наргиз Латипова қаламига мансуб. Бастакор хонанданинг ўзи. Мусиқий сайқалчи эса Жамшид Гаффаров. Қўшиқни тингланг ва ўзингиз баҳолаб, фикр ҳамда мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқларимиз орқали билдиринг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol