Асал Шодиева “Соҳта” ми...
Ёш бўлишига қарамай ўзбек киносида кўпгина ютуқларга эришган, халқимизнинг назарига тушган мафтункор актриса Асал Шодиева хонандалик борасида ҳам фаолиятини бошлаганидан хабарингиз бор. Унинг тароналари мухлислар қалбидан жой олгани ҳам сир эмас. Бундан боши кўкка етган ижодкор ашаддий мухлислари учун навбатдаги туҳфасини бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этди. “Соҳта” деб номланган бу қўшиқни яратишда хонанда истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилди.
Тарона радиотўлқинларимиз узра жаранг сочганидан сўнг мухлислар ўзларининг илиқ фикрларини баён этишди. Кино соҳасида янгидан янги фильмларда такрорланмас образларни яратиш билан бирга, хонандалик соҳасида ҳам ўз устида ишлаб тобора тингловчиларнинг олқишига сазовор бўлаётган Асал Шодиеванинг ижодий фаолиятига омад тилаб, унинг ижросидаги янги “Соҳта” деб номланган таронани сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришга чорлаб қоламиз. Марҳамат!