Бобур Собировдан Янги йил совғаси.

Сана: 06.12.2013 8050

Бобур Собировдан Янги йил совғаси.“Муҳлислар эътиборидан қолишдан ва уларнинг ишончини оқлолмасликдан қўрқаман”, – дея қалбини очган Бобур Собиров Янги йил байрамига мусиқий совға тайёрлади.

“Севгилим” деб номланган янги тарона муҳлислар эътиборига ҳавола этилиш арафасида. Мусиқаси Ренат Собиров, матни эса Дилшод Солихов томонидан яратилган ушбу қўшиқни тез кунда “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида тинглашингиз мумкин. Бобур Собиров яна бир туҳфа ҳақида сўз очдию сўнг “Ҳозирча сир-да”,- дея жумласини тўхтатди. Хонада қандай янгиликни яшираётгани тез кунларда popcorn.uz сайтида маълум бўлади. Мунтазам равишда кузатиб борсангиз бўлгани!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol