“Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

Сана: 27.02.2015 4691 қайноқ

Бугун катта экранларда премьераси кутилаётган  “Кузда гуллаган дарахт” кинокартинасининг ёпиқ намойиши кеча “Royal” cinema кинотеатрида оммавий ахборот воситалари ва шоу бизнес вакиллари учун тақдим этилди. Кинотанқидчилар томонидан яхши қабул қилинган мазкур фильм томошабинни ҳаётга бўлган қарашлари, атрофга- одамларга нисбатан муносабатларини ўзгартира олди десак ҳато бўлмайди.

Кузда ҳам дарахт гуллайдими?.. Бу савол кўпчиликни ўйлантириши табиий, нима учун фильм бундай номланган, ҳақиқатдан ҳам шундай дарахт борми... Фильм премьерасидан сўнг ана шу саволларга сиз ҳам жавоб топишингиз мумкин бўлади.

“Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

 “Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

“ACTOR ACTION” студияси томонидан яратилган мазкур фильм мелодрамик-драма жанрида яратилган. Таниқли актёр Алишер Узоқовнинг навбатдаги режиссёрлик иши ҳисобланган янги картинада эл назаридаги, истеъдодли актёрлар ансамбли жалб этилган. Яъни, Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Шаҳзода Матжонова, Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Фарҳод Абдуллаев каби таниқли ижодкорлар иштрок этишган.

“Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

 “Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

Фильмда асосан, бугунги кунда атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларда инсоний муносабатларнинг ўрни, одамлар орасидаги меҳр-оқибат ва оилада яқинларнинг қадр-қиммати каби ғоялар илгари сурилган. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг азиз экани, бир-бирини эъзозлаш лозимлиги, қолаверса энг нозик туйғуларда адашмаслик зарурлиги картинанинг асосий мавзуси ҳисобланади. 

“Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

 “Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

Фильм сюжетини ҳар бир инсон ҳаётга бўлган қарашлари ва воқеаларни ўз нуқтаи назарида қабул қилишига қараб баҳолайди. Бугунги премьерага барчани таклиф этиб қоламиз ва энг олий ҳакам ҳисобланмиш сиз томошабинларнинг фикрларингизни кутиб қоламиз. 

“Кузда гуллаган дарахт”... Фильм премьераси

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol