Жонли ижродаги афсонавий “Мажнунтол” устоз санъаткор Фарруҳ Зокиров шогирдлари билан

Сана: 14.01.2015 5035

Бир неча кун аввал шаҳримиздаги кўркам ресторанлардан бирида санъат олами вакиллари, хонандалар, теле ва радиобошловчилар янги йил байрамини катта бир жамоа сифатида нишонлашганди. Янги йил олдидан турли тантана ва байрам кечаларида хизматда бўлган хамкасблар бу оқшом дийдорлашиб, шодон кайфиятда ҳордиқ онларини ўтказишди.

Эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузлари ташрифи кечага янада файз киритди, қолаверса шоу-бизнес олами вакиллари бир жойда жам бўлиши ҳар доимгидан-да ўзгача кеча шукуҳини акс эттирди. Таниқли хонандалар ижроси кетма-кетлиги давом этаркан, шодиёнанинг фаҳрли меҳмонларидан бири устоз санъаткор “Ялла” ансамбли раҳбари Фарруҳ Зокиров, “Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Ҳолиқов ҳамда “SADO” ансамбли яккахони, севимли шогирди Акбар Атамуҳамедовни даврага таклиф этиб биргаликда афсонавий “Мажнунтол” қўшиғини ижро этишди.

Ҳеч қандай чолғу асбоблари, мусиқа садоларисиз жонли ижрода куйланган мазкур тарона ижрочилари бор маҳоратларини намоён этганлари кечанинг энг кульминацион нуқтаси бўлди, десак муболаға бўлмас. “Ялла” ансамблининг аксарият қўшиқлари ёш хонандалар томонидан қайта куйлангани сир эмас. Аммо, саҳнада ижод қилувчи бу уч авлод вакиллари “Мажнунтол” таронасини турли даврларда ижро этишган бўлса-да, уларнинг ҳар бири маромига етказиб куйлашган. Байрам оқшомида ижро этилган композиция тасвирланган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз, марҳамат сиз ҳам томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol